Янгиликлар

20 Октябрь 2021
Батафсил
"МЕҲР КУЧЛИ БЎЛИШИ КЕРАК, КУЧ ЭСА МЕҲРДА” МАВЗУСИДА АМАЛИЙ СЕМИНАР МАШҒУЛОТИ БЎЛИБ ЎТДИ

     Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалардаги эмоционал ва руҳий ҳолатида бўладиган ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш профилактикаси юзасидан “Меҳр кучли бўлиши керак, куч эса Меҳрда” мавзусида амалий семинар машғулоти бўлиб ўтди.

20 Октябрь 2021
Батафсил
КАМОНДАН ОТИШ МУСОБАҚАСИДА КУЧЛИЛАР САРАЛАНДИ

     Жорий йилнинг 14 октябрь санасида Самарқанд шаҳрида жойлашган "Динамо" ўйингоҳида Камондан отиш бўйича Миллий гвардия Самарқанд вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

7 Сентябрь 2021
Батафсил
ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

Бугун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ўринбосари М.Ж.Ғаниев бошчилигидаги делегация Беларусь Республикасининг Минск шаҳрига ташриф буюрди. Делегацияни Беларусь Республикаси ИИВ Қўриқлаш департаменти бошлиғи полковник А.Шепелев кутиб олди.Ташрифдан кўзланган мақсад – тизимда халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, қўриқлаш фаолияти соҳасида илғор инновацион технологиялардан фойдаланиш, ўзара тажриба алмашишдан иборатдир.Расмий учрашув доирасида, янги қўриқлов жиҳозларини ишлаб чиқариш фаолиятини такомиллаштириш, ходимлар малакасини ошириш борасидаги ишлар атрофлича муҳокама этилди.

7 Май 2021
Батафсил
ҲАМКОРЛИК ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

Юртимизда жамоат хавфсизлиги, уй-жой ва мол-мулк дахлсизлиги, фуқаролар хотиржамлигини таъминлаш йўналишида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси самарали фаолият олиб бормоқда. Хориж тажрибаси асосида қўриқлаш соҳасида янги технология ва механизмлар амалиётга кенг тадбиқ этилмоқда. Мазкур йўналишда эса қатор хорижий давлатлар билан ҳамкорлик алоқалари олиб борилмоқда.Куни кеча, Беларусь Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қўриқлаш департаменти бошлиғи полковник Шепелев Александр Святославович бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрди.Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасида ҳар икки мамлакат вакиллари иштирокида учрашув ўтказилди.

7 Апрель 2021
Батафсил
ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси ва Беларусь Республикаси Қўриқлаш департаменти ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник Асилбек Эшқобулов бошчилигидаги ишчи гуруҳ ва кинолог-мутахассислар Қўриқлаш департаментининг хизмат фаолияти, моддий техник базаси ва Қўриқлаш бош бошқармаси ва Қўриқлаш департаменти ўртасидаги истиқболли режалар муҳокама қилинди.