ИНТИЗОМ – ХИЗМАТ ДАВОМИДАГИ ЭНГ МУҲИМ ЖИҲАТДИР
Ходимларнинг ҳуқуқий билимларини янада ошириш, улар орасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш мақсадида Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида ходимлар иштирокида “Қонун устувор, жазо муқаррар” мавзусида очиқ мулоқотлар бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Наманган ҳарбий прокурори жойларда ходимлар томонидан содир этилаётган интизом бузилиш ҳолатларининг олдини олиш, шахсий таркиб орасида турли нохуш ҳолатларни бартараф этиш, тинчлик посбонлари ўртасида хизмат интизоми ва қонунчилик талабларини мустаҳкамлаш, шахсий ва хизмат автотранспортларни бошқариш билан боғлиқ салбий оқибатлар тўғрисида маълумотлар берди.
Тадбир сўнгида соҳага оид қонунчилик ҳолатларидаги ўзгаришлар хусусида ҳам сўз борди.