КОНСТИТУЦИЯ – ИЖТИМОИЙ НОРМАЛАР АСОСИНИ ТАШКИЛ ЭТАДИГАН МУҲИМ ҲУЖЖАТ
Куни кеча Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув марказида марказнинг доимий ва ўзгарувчан шахсий таркиби ҳамда республика адлия вазирлигининг масъул ходимлари иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан “Конституция бахтимиз қомуси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Сўз олганлар Конституция аввало инсон манфаатларини кўзлаган ҳолда белгиланган нормалар асосини ташкил этиши ҳамда барча моддалар туб замирида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек, уларнинг мажбуриятлари ҳам аниқ белгилаб қўйилганлигини таъкидладилар.
Олийжаноб Қорақалпоқ халқининг эркинликларини ифодаси бўлган ушбу ҳужжатда барча ижтимоий нормалар тартибга солинган бўлиб, мустаҳкам қўшничилик алоқалари, азалий қардошлик ришталари каби муҳим йўналишлар борасида ҳам сўз юритилди.