Янгиликлар

13 Апрель 2023

ЎҚУВЧИЛАРНИНГ "ҚЎРИҚЛАШ" ХИЗМАТИ ҲАҚИДАГИ БИЛИМЛАРИ МУСТАҲКАМЛАНДИ

Мамлакатимизда барча соҳада бўлгани каби "Қўриқлаш" тизими ҳам замон билан ҳамнафас ривожланиб бормоқда. Бугунги кунда нафақат тадбиркорларнинг йирик корхона ва ташкилотлари, балки фуқароларнинг ҳам хонадонлари учун ишончли "Қўриқлаш" хизмат турлари кўрсатиб келинмоқда.

Бу эса ўз навбатида хавфсизлик гарови бўлиб хизмат қилади. Ёшларни ўз қизиққан соҳасини пухта эгаллаши ҳамда уларни касбга йўналтириш мақсадида Бухоро шаҳридаги 14-сонли мактаб ўқувчилари учун вилоят "Қўриқлаш" бошқармасига саёҳат ташкил этилиб, уларга ходимларнинг фаолияти ҳамда тизимда олиб борилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумотлар берилиб, кўргазмалар намойиш этилди.

Мутахассислар томонидан ўқувчиларга "Қўриқлаш" соҳасида хизмат қилаётган ходимларга яратилган шароитлар ҳақида маълумотлар берилди.