ҲАРБИЙ ҚИСМ ВА БЎЛИНМАЛАРДАГИ ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ МЕХАНИЗМЛАРИ БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилоят Кенгашининг Ҳарбий қисмлардаги бошланғич ташкилот етакчилари билан 2023 йил 1 чоракда амалга оширган ишлари юзасидан ҳисобот йиғилиши ўтказилди.
Учрашувда ҳар бир бошланғич ташкилот етакчиларининг ҳисоботлари эшитилди ва айрим ҳарбий қисм ва бошқармалар бошланғич ташкилотлар етакчиларининг камчиликлари муҳокама қилинди.
Тадбир давомида келгусида қилинадиган ишлар бўйича келишиб олинди. Бундан ташқари ҳозирда вилоят босқичи ўтказилаётган "Аждодлар изидан" интеллектуал танловининг вазирлик ҳамда республика босқичларида хам фаол иштирок этишлари учун иштирокчиларга керакли шарт-шароитларни яратиб бериш юзасидан таклифлар бериб ўтилди.