Янгиликлар

13 Апрель 2023

БЕШ МУҲИМ ТАШАББУС ДОИРАСИДА КИТОБХОНЛИК, МУСИҚА ВА СПОРТ ЙЎНАЛИШИДА БЕЛЛАШУВЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Куни кеча Жиззах вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси, Зарбдор тумани Халқ таълими бўлими ва Спорт мактаби масъуллари билан ҳамкорликда Президентимизнинг "Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббуси" доирасида беллашувлар бўлиб ўтди.

Зарбдор туман Мусиқа ва санъат мактабида "Миллий созлар сеҳри" ва 3-сонли умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчилари иштирокида китобхонлик танловлари ўтказилди.
Куннинг иккинчи қисмида туман спорт мактабида спортнинг камондан отиш, стол тенниси ва бадминтон турлари бўйича мусобақалар ҳам бўлиб ўтди. Унда йигит-қизлар ўз чаққонликларини синовдан ўтказдилар.
Мазкур мусобақалар сўнгида ғолиб деб топилган ёшлар Жиззах вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан диплом ва медаллар жамланмаси билан тақдирландилар.