Янгиликлар

14 Апрель 2023

БЎЛАЖАК ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ УЧУН ҚИЗИҚАРЛИ САЁҲАТ

Бугунги кунда ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган тизимлари билан яқиндан таништириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Куни кеча Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида ИИВ Хоразм академик лицейи ва 93-сонли ихтисослаштирилган мактаб ўқувчи ёшлари учун очиқ эшиклар куни ташкил этилди.

Тадбир доирасида ўқувчиларга "Қўриқлаш" бошқармаси фаолияти, қўриқлов сигнализация воситаларининг турлари, шунингдек, спортнинг камондан отиш тури бўйича маҳорат дарслари ташкиллаштирилди.

Аз-Замахшарий номидаги вилоят кутубхонаси билан ҳамкорликда китобхонлик ҳафталиги муносабати билан мутолаа кечаси ҳам ташкил қилинди.
Саёҳат давомида ўқувчилар соҳа фаолиятига доир қизиқтирган саволларига жавоб олишдилар. Ёшларимиз қалбида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган тизимларига бўлган қизиқишлари янада ошди.