Миллий гвардия Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан вилоят миқёсида жисмоний ва юридик шахслар мол-мулкларининг ишончли қўриқловини таъминлашда "Қўриқлаш" хизматининг афзалликлари, замонавий қўриқлов ускуналари ва жиҳозлари, қўриқлаш турлари, тарифлари ҳамда фуқаролар учун яратилаётган шарт-шароитлар юзасидан кенг аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
МАИШИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ОБЪЕКТЛАРИНИНГ ИШОНЧЛИ ҲИМОЯСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА
ХОДИМЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИГИ ОШИРИЛМОҚДА
ЭНГ БЕБАҲО ДЎСТ – КИТОБДИР
Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида мутахассис ва ходимлар иштирокида бўлиб ўтган очиқ мулоқотларда Ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти кенгаши масъуллари сўзга чиқиб, ходимларга 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар хусусида тўхталиб, мазкур тадбирлар тинчлик посбонларининг интеллектуал қобилиятлари мустаҳкамланишига хизмат қилаётганлигини эътироф этдилар.
Куни кеча Жиззах вилоят Мирзачўл тумани "Қўриқлаш" бўлими ва туман халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда 1-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокида тумандаги Ўлкашунослик ва Космонавтлар музейларига саёҳат уюштирилди.
Ўқувчи ёшлар ўртасида камондан отиш ва от спортини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш борасида Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси масъуллари томонидан ҳам режали ишлар амалга оширилмоқда. Вилоятининг Тўрақўрғон туманидаги Исхоқхон Ибрат ижод мактаби ўқувчилари билан Давлатобод туманидаги Чавандозлар мактабида камондан отиш ва от спорти бўйича маҳорат дарслари ўтказилди.
Жорий йилнинг 5 апрель куни соат 22:52 да Сирдарё вилояти Гулистон шаҳарлараро "Қўриқлаш" бўлими қўриқловидаги АТБ "Агробанк" банкоматидан ташвиш хабари келиб тушган.