ЗАМОНАВИЙ ҚИЁФА КАСБ ЭТГАН ТУМАН "ҚЎРИҚЛАШ" БЎЛИМИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
Мол-мулклар дахлсизлиги ишончли таъминловчи энг асосий манбалардан бири – шахсий таркиб учун яратилган муносиб меҳнат шароитларидир. Замонавий қиёфа касб этган Қашқадарё вилоят Касби туман "Қўриқлаш" бўлимида ҳам ходимлар хизматни аъло даражада олиб бориш учун барча қулайликлар яратилган. Жумладан, мутлақоқ янгидан қуриб қисқа фурсат ичида фойдаланишга топширилган маъмурий бинонинг тантанали очилиш маросимида "Қўриқлаш" бош бошқармаси масъуллари, туман ҳокимлиги ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, шунингдек, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
"Қўриқлаш" бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари полковник Бўронов Зафар Истамович сўзга чиқиб, яратилган шароитларни эътироф этди. Ходимларга янада шижоат билан хизмат олиб боришлари лозимлигини тушунтирдилар. Шунингдек, Миллий гвардия қўмондони томонидан тизимда олиб борилаётган, шахсий таркиб учун яратилаётган имтиёзлар, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумотлар берилди.
Замонавий талаблар асосида қад ростлаган ушбу бинода шинам хизмат хоналари, барча спорт турлари учун ихтисослашган тренажёрлар билан жиҳозланган спортзал, кутубхона, маданий ҳордиқ олиш учун дам олиш хоналари, шахсий таркибнинг психоэмоционал ҳолатларини ўрганиш учун психолог хонаси ҳам ўрин олган бўлиб. Бир сўз билан айтганда офицерлар, сержантлар ҳамда сафдорлар таркибида фаолият олиб бораётган тинчлик посбонлари учун муносиб туҳфа бўлди дейиш мумкин.