Янгиликлар

11 Май 2023

АЖДОДЛАРНИ ХОТИРЛАШ ВА КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ – УЛУҒ ҚАДРИЯТ

Аждодларни хотирлаш ва кексаларни эъзозлаш улуғ қадрият ҳисобланиб, бу борада мамлакатимизда ҳар йили қабул қилинаётган дастурларда ёши улуғ, нуронийларга бўлган ҳурмат, эътибор диққат марказидадир.

Сурхондарё, Наманган, Навоий, Фарғона, Андижон, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси “Қўриқлаш” бошқармалари ходимлари хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган тинчлик посбонларини хонадонига ташриф буюришиб уларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олишди.

9 май юртимизда кенг миқёсда Хотира ва қадрлаш куни катта тантаналар билан нишонланиб, 1941-1945 йиллар уруш ва меҳнат фронтида тинчлик учун курашиб ҳалок бўлган жасур ва матонатли ўғлонлар хотираси ёд этилади ҳамда уруш ва меҳнат фронтида ва юртимиз тинчлигини таъминлаш вақтида жасорат кўрсатган нуронийларимиз эъзозланиши халқимизга хос қадриятлар кўзгуси саналади.

Шу билан бирга сўнгги дақиқагача ўз азиз жонини аямай қасамёдига содиқ қолган алп ўғлонлар хотирасига Қуръон тиловат қилинди. Уларнинг мардлиги, кўрсатган жасорат ҳақида ёшларга сўзлаб берилди. Марҳумларнинг оила аъзоларига ўғлонлари кўрсатган жасорат эртамиз эгалари қалбида абадий сақланиб қолишини таъкидладилар.