Янгиликлар

9 Май 2023

ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ ДОИРАСИДАГИ ТАДБИРЛАР ЖОЙЛАРДА ДАВОМ ЭТМОҚДА

9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрами муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Тошкент вилоят “Қўриқлаш” бошқармалари ва Миллий гвардия Фарғона минтақавий ўқув марказида масъуллар иштирокида турли маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар ташкил этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси "Қўриқлаш" бошқармаси масъуллари томонидан Нукус шаҳри, Тўрткўл ва Элликқалъа туманларида кўп йиллар мобайнида "Қўриқлаш" бўлимларида хизмат олиб бориб, хизмат вақтида вафот этган ходимларнинг оила аъзоларининг ҳолидан хабар олинди. Ташриф чоғида ходимлар марҳум ҳамкасбларининг фарзандларига эсдалик совғалари билан пул мукофотларини топширдилар. Шунингдек, ушбу тадбирлар соҳа ваколатлари томонидан жойларда давом эттирилмоқда.

Жумладан, куни кеча Тошкент вилоят Ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси, Миллий гвардия Тошкент вилоят бўйича бошқармаси ва бошқа ташкилотлар кўмагида вилоятдаги умумтаълим мактабларининг ўқувчилари иштирокида спорт беллашувлари ташкил этилди. Унда ўқувчиларнинг эпчиллиги ва чаққонлиги синовдан ўтказилди. Ўқувчилар 4 шарт бўйича ўз имкониятларини билиб олдилар.

Миллий гвардия Фарғона минтақавий ўқув маркази мутасаддилари ҳам иккинчи жаҳон уруши даврида фидойилик кўрсатган, оловли жангларда кўплаб яқинларидан айрилган, тарихнинг жонли тимсоли бўлган уруш фахрийси 1922-йилда туғилган Одилжон ота Зокировнинг хонадонига ташриф буюришиб, отахон ҳолидан хабар олишди ҳамда билан дилдан суҳбат қуришди.