КИТОБ – ИЛМ УММОНИНГ ЭНГ ҚИММАТЛИ ЖАВОҲИРИДИР
Бугунги кунда мамлакатимизда китобхонликни ривожлантиришга давлат сиёсати даражасида қаралмоқда. Сўнги йилларда Президентимиз ташаббуси билан аҳоли, хусусан, ходимлар орасида китобхонликни тарғиб қилиш, бу орқали маънавий-маърифий муҳитни юксалтириш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, ходимларни китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини янада ошириш ва шу орқали маънавий дунёсини бойитиш, китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида куни кеча Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида китоб ярмаркаси ташкил этилди.
Бадиий, илмий, жаҳон адабиётининг нодир асарлари, турли жанрларда чоп этилган китоблар ўрин олган ярмаркада, ходимлар ўзлари қизиққан китобларни харид қилиш имкониятига эга бўлдилар.
Тақдим этилган бир қатор адабиётлар, айниқса буюк бобокалонимиз Амир Темур ҳақида, шунингдек, таниқли адибларимиз Ўткир Ҳошимов, Тоҳир Малик ҳамда жаҳон адабиёти намояндаларининг қатор асарлари ва бошқа адабиётлар тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.
Бу каби эзгу ташаббуслар "Қўриқлаш" бошқармасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан вилоятнинг барча ҳудудлари бўйлаб давом этмоқда.