Янгиликлар

8 Май 2023

БОШҚАРМА БОШЛИҒИ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

Давлатимиз раҳбари раислигида бўлиб ўтган “Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш” борасидаги йиғилишда белгилаб берилган долзарб вазифаларнинг амалий ижросини таъминлаш борасида, Миллий гвардия Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси бошлиғи ва ёшлар учрашуви мунтазам равишда ташкил этилиб, муаммолар тизимли равишда ҳал этиб борилмоқда.

Бошқарма бошлиғи ва ёшлар учрашувида ўзининг Миллий гвардия сафларида хизмат қилиш истаги борлигини билдирган И.Худаяровнинг орзу-истаклари амалга ошди. Бошқарма бошлиғи у билан суҳбатлашиб, келгуси хизмат фаолиятини "Қўриқлаш" тизимларида олиб бориши мумкинлиги  билдирди.

Шунингдек, Д.Ахмедов билан суҳбат давомида у ҳозирги кунда ўзини пробация назоратидан олиниш истаги борлигини билдирди ва амалий ёрдам кўрсатилди.

Бир қатор хоҳиш-истаклари ижобат бўлганидан мамнун ёшларимиз давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчилигини изҳор этган ҳолда, юртимиз равнақи йўлида хизмат қиладиган муносиб авлод бўлишга ваъда беришди.