ЁРҚИН ХОТИРАНГИЗ ҚАЛБЛАРДА МАНГУ ЯШАЙДИ
“Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Фарғона ва Наманган вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси масъуллари ташаббуси билан ўз хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган мард ўғлонларнинг хотираси ёдга олинди. Улуғ ватан уруш даврида иштирок этган қаҳрамонлар билан суҳбатлар ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси масъул вакиллари, хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган Қува тумани "Акбаробод” маҳалласида туғилиб ўсган, марҳум Эркинжон Акбаров ҳамда Фарғона тумани "Илғор" маҳалласида яшаган Рустам Матазимовларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олишиб, уларнинг хонадонларига ташриф буюрдилар.
Бу жараёнда мард ва жасур ўғлонларнинг порлоқ хотираси, юксак инсонийлик фазилатлари ҳамда кўрсатган жасоратлари ёдга олинди. Марҳумларнинг ўсиб-улғаётган фарзандларига ва оила аъзоларига туҳфалар хадия этилди. Бу эса уларнинг мурғак қалбини қувончга тўлдирди. Дарҳақиқат, инсон бор экан, хотира – муқаддас.
Ҳеч ким, ҳеч нарса унут бўлмайди. Зеро, ўз Ватани тинчлиги ва камолоти йўлида азиз жонини фидо қилган ўғлонларнинг порлоқ хотираси қалбларда мангу яшайди. Бугунги тинч-хотиржам замонни асраб-авайлаш, унинг қадрига етиш эса барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.
Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси масъул ходимлари ҳам “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан вилоятда истиқомат қилаётган “Улуғ ватан уруши” қатнашчиларининг яшаш хонадонларига ташриф буюрдилар.
Масуллар Тўрақўрғон, Поп, Норин туманларида яшовчи фахрийларнинг яшаш хонадонига хонадонига ташриф буюришиб, хонадон эгаларининг болалик хотиралари,урушнинг машаққатли йиллари ҳақида самимий суҳбат қилишди. Нуроний отахоннинг таъкидлашича билан сухбат ўтказилди, атроф мухитни тартибга солишга кўмаклашилди.
Тўрақўрғон туманидаги 3-сонли мактаб ўқувчилари билан биргаликда марҳум ходим сафдор Абдулвохидов Абдулходи Абдулазиз ўғлининг монументи пойига гулчамбар қўйилди.Усьтозларидан жасур ўғлон ҳақида қизиқарли фикрларни тингадилар. Ўқувчиларга сўнгги амгача қасамиёдига содиқ қолган асл ўғлоннинг жасорати намуна қилиб кўрсатилди.