Янгиликлар

7 Май 2023

ОЛОВЛИ ЙИЛЛАРГА БОЙ БЕРИЛГАН ХОТИРАЛАР ЁДИ

Самарқанд вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари 9 Май – Хотира ва қадрлаш куни байрами муносабати билан иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олишди.

Хусусан, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Нуробод тумани “Уйруғул” маҳалласида истиқомат қилувчи 103 ёшли Абдураҳмон ота Обиловнинг хонадонига ташриф буюрилди.

Уруш давридаги даҳшатли воқеаларни, оғир йўқотишларни хотирлар экан, Абдураҳмон ота бугунги тинч ва фаровон кунларимизга шукрона келтирди. Отанинг машаққатли кечган ҳаёт йўллари бугунги авлод учун катта ибрат мактаби десак, адашмаган бўламиз.

Уруш хотиралари эса ёшларни ҳамиша тинч ва осойишта юртнинг қадрига етишга, қалбларда шукроналик ҳиссини оширишга хизмат қилади.