Куни кеча илк дам олувчи 300 нафар йигит-қизлар иштирокида оромгоҳнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник М.Ғаниев оромгоҳда яратилган кенг имкониятлар ва шароитлар хусусида тўхталиб, болажонларга мароқли хордиқ чиқаришларини, бўш вақларида кўплаб тўгаракларда ўз билимларини мустаҳкамлаб, спорт машғулотларида чиниқиш лозимлигини таъкидлади.
Миллий гвардия Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида Фарғона ҳарбий прокуратураси масъуллари иштирокида тизимда хизмат қилаётган ходимлар билан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида “Янги Ўзбекистон Конституцияси – инсон ҳуқуқларининг кафолати” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
ТИНГЛОВЧИЛАР "ҚЎРИҚЛАШ" ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ЯҚИНДАН ТАНИШДИЛАР
Барчамизга маълумки Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган тизимларида интизом бузилиш ҳолатларини олдини олиш галдаги устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Айни шу масалаларда куни кеча Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари орасида келиб чиқиши мумкин бўлган интизом бузилиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Юртимизда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш орқали улар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида жойларда спортга ошно ёшлар сони ортиб бормоқда.
Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармасида Мингбулоқ туманидаги 9-сонли мактаб ўқувчилари ва маҳалла ёшлар учун очиқ эшиклар куни ташкил этилди.
Андижон вилояти “Қўриқлаш” бошқармаси шахсий таркиби иштирокида йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, транспорт воситаларининг ҳайдовчиларини дастлабки тарзда мажбурий ва кейинчалик вақти-вақти билан тиббий кўриклардан ўказиш бўйича маъсуллар томонидан ўқув машғулотлари ташкил этилди.
Куни кеча Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли ва Тахиатош туманлари "Қўриқлаш" бўлимларининг ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирокида шахсий таркибнинг хизмат интизомини мустаҳкамлаш, шунингдек улар орасида бошқа салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш бўлиб ўтди.