ТАРИХИЙ ОБИДАЛАРГА САЁҲАТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Самарали хизмат олиб боришнинг асосий гарови мароқли хордиқ ҳисобланади. Ана шу мақсадда Хоразм вилояти “Қўриқлаш” бошқармаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, оилавий болалар уйлар фарзандлари учун Хива шаҳридаги Ичан қалъа давлат музейига саёҳат ташкил этилди.
Тинчлик посбонлари 2700 йиллик тарихга эга бўлган аъзим Хива шаҳри ҳақидаги тарихий маълумотлар билан танишди ва ҳозирги даврда ҳам тарихий обидалари ўз маҳобатини йўқотмаганига гувоҳ бўлдилар.
Айниқса саёҳат ёшлар учун жуда қизиқарли бўлди. Тарихий қадамжоларга ташриф давомида тинчлик посбонлари ва уларнинг оила аъзолари кўплаб қимматли маълумотларга эга бўлишди.
Болаларнинг таъкидлашларича улар мазкур меъморчилик обидалари ҳақида китобларда кўп ўқиган бўлсаларда, бироқ, ўз кўзлари билан тарихий ҳақиқатларни бориб кўриш, улар билан яқиндан танишиш жуда мароқли ва унутилмас таассуротларга бой бўлди.