Янгиликлар

1 Август 2023

МАҲАЛЛА ЁШЛАРИ УЧУН ТЎГАРАК ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

Эртамиз эгалари бўлмиш ёш авлод бугун мамлакатимиз аҳолисининг салкам 60 фоиздан кўпроғини ташкил этмоқда. Албатта уларни соғлом ва ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш устувор жиҳатлардан саналади.

Айниқса, наманганлик ёшлар учун фаолияти йўлга қўйилган камондан отиш спорт тури бўйича тўгаракда бугунги кунда юзлаб йигит-қизлар доимий машғулотларда иштирок этмоқда.

Наманган вилоят “Қўриқлаш” бошқармаси ходимлари томонидан ташкил этилган машғулотлар ҳафтада 2 кун бир ярим соатдан ўтказилиб, вилоят Камондан отиш федерацияси мураббийлари томонидан ёш мерганларга йўналиш сир асослари пухта ўргатилмоқда.

Мақсад – ёшликданоқ ушбу болаларни спорт билан ҳамнафас қилиш, улар орасидан истеъдодлиларни саралаб олган ҳолда нуфузли мусобақаларда тайёрлаш каби эзгу натижалар кўзланган.