МАРКАЗДАН УЗОҚ ҲУДУДЛАРДА "ҚЎРИҚЛАШ" ХИЗМАТИ САМАРАДОРЛИГИ ТУШУНТИРИЛМОҚДА
Куни кеча Қашқадарё вилояти “Қўриқлаш” бошқармаси ходимлари томонидан ишончли ҳимояни таъминлашга қаратилган ишларни фуқароларимизга етказиш мақсадида Қарши шаҳридаги “Ерқўрғон”, Косон туманидаги “Кўҳна қаъла” бозорлари ҳамда маҳаллаларида хизмат афзалликлари борасидаги навбатдаги тарғиботлар бўлиб ўтди.
Мутахассислар Миллий гвардия "Қўриқлаш" хизмати томонидан бугунги кунда тизимда замонавий технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда мулкий турдаги жиноятларнинг кескин камайишига эришилаётганлигини эътироф этдилар.
Соҳа ходимлари томонидан бозорлар савдо растали кўнгилочар жойларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида аҳоли ўртасида хизматнинг афзалликлари жуда муҳим эканлиги таъкидланди.
Амалиётга жорий этилаётган янги қўриқлов воситалари, хонадон ва объектларни қўриқловга топшириш қонун-қоидалари ҳам фуқароларга етказилиб, махсус нархлар билан таништирилди.