ТЕСТ ЖАРАЁНИДА ҲУДУД ХАВФСИЗЛИГИ, ЖАМОАТ ТАРТИБИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА
Республикамиз бўйлаб 1 августдан 2023-2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тест синовлари ўтказилмоқда. Жумладан, Сурхондарё вилоятида ҳам бакалавриат таълим йўналишларига бўлиб ўтаётган тест синовларига зарур шарт-шароитлар яратилган.
Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари, "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан имтиҳон вақтида ҳудуд хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлаш, шаффофликни таъминлаш ҳамда қонун талаблари бузилишини олдини олиш борасидаги чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.