Йўлларда хавфсизликни таъминлаш, ҳаракат иштирокчилари учун аниқ ва қатъий белгиланган нормаларга амал қилиш механизмини шакллантириш, йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш учун устувор вазифалардан бири саналади.
Миллий гвардия тизимларида коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш ва содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш мақсадида бир қатор тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Китоб ўқиш ва китоб билан ошно бўлиш инсоннинг ҳаётда ўз ўрнини топиши, маънавий юксалиши билан бир қаторда унинг билим савиясини ошириш, фикрлаш доирасини кенгайтиришга хизмат қилади.
Миллий гвардия минтақавий ўқув марказлари бугун интеллектуал салоҳияти юқори бўлган кадрлар захирасини шакллантиришда муҳим асос бўлиб келмоқда.
Куни кеча Жиззах вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркиби иштирокида "Коррупция – тараққиёт кушандаси" мавзусидаги йиғилиш ўтқазилди.
Куни кеча мазкур танловнинг ҳудудий босқичи Урганч шаҳридаги Аз-Замахшарий номидаги вилоят ахборот-ресурс марказида Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ўртасида ўтказилди.
"Умид юлдузлари" ёзги спорт-соғломлаштириш оромгоҳи иккинчи мавсум учун ҳам юз нафардан ортиқ дам олувчи болажонлар учун ўз эшикларини очган. Пойтахтимизнинг Янги Ҳаёт туманида жойлашган ушбу дам олиш масканида куни кеча туман "Қўриқлаш" бўлими ходимлари томонидан ажойиб кўнгилочар тадбирлар ўтказилди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида хизмат интизоми асосан ахлоқий тамойиллар орқали мустаҳкамланади. Айнан Самарқанд вилояти "Қўриқлаш" бошқармасининг шаҳар ва туман "Қўриқлаш" бўлимлари ходимлар ўртасида ҳам хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш масалалари алоҳида эътибор қаратилмоқда. Самарқанд вилояти "Қўриқлаш" бошқармасининг шахсий хавфсизлик бўлими томонидан ташкил этилган тадбир даставвал жорий йилининг биринчи ярим йиллик сарҳисоби ҳамда хизмат интизомини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланди.