Янгиликлар

30 Август 2023

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 32 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН "ҚЎРИҚЛАШ" БОШ БОШҚАРМАСИ ХОДИМЛАРИНИ ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун давлатимиз мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармасида ўз меҳнатлари ва интилишлари билан сафдошларига ўрнак бўлаётган, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулки ва объектлар дахлсизлигини таъминлаш ҳамда "Қўриқлаш" фаолиятига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ ходимлар тантанали тарзда мукофотландилар.

Видеоконференц алоқа тарзида ташкил этилган байрам тадбирида Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник М.Ж.Ғаниев сўзга чиқиб, "Қўриқлаш" бош бошқармаси тизимларида хизмат қилиб келаётган ходимларни, уларнинг оила аъзоларини ҳамда кўп миллатли халқимизни ушбу қутлуғ айём билан самимий муборакбод этиб, уларга ўзининг юксак ҳурмати ва эзгу тилакларини билдирди.

Соҳа равнақига ўз ҳиссасини қўшиб, сафдошларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ходимларга, ишчи ва хизматчиларга "Миллий гвардия фидойи ходими" кўкрак нишони, "Қўриқлаш" бош бошқармаси фахрий ёрлиғи ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.

Фурсатдан фойдаланиб барча юртдошларимизни мустақиллигимизнинг 32 йиллиги билан самимий муборакбод этамиз. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!