ХОДИМЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИГИ ОШИРИЛМОҚДА
Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркиби ўртасида “Янги Меҳнат кодексининг аҳамияти: иш берувчи ва ходимларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари” мавзусида тадбир ташкил этилди. Ўзбекистон Ҳарбий прокурорининг ёрдамчиси адлия подполковниги Б.Собиров ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси аппарати юридик бўлим бошлиғи Ҳ.Примкулов иштирок этган мазкур тадбирда ижтимоий шерикчилик, жамоа шартномалари, меҳнат муносабатлари ва ички меҳнат тартиби каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилиб, меҳнат муносабатларининг ҳуқуқий асослари кенгроқ тушунтириб ўтилди. Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармаси масъуллари ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш ҳамда хизмат интизомини мустаҳкамлашда ходимлар томонидан қилиниши лозим бўлган ишлар хусусида сўз юритишди.
Тадбир сўнгида "Қўриқлаш" хизмати ходимлари ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб олиш имконига эга бўлишди.