МОЛ-МУЛК ВА ХОНАДОНЛАРНИ ҚЎРИҚҚА ОЛИШ ТАРҒИБОТЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда профилактика қилиш мақсадида Андижон вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан вилоятининг барча шаҳар-туманларининг аҳоли гавжум жойларда, савдо нуқталарда, бозорлар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари марказларида хизматнинг афзалликлари юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Соҳа ходимлари томонидан ўтказилган тарғиботлар давомида, фуқаролар ва тадбиркорларга "Қўриқлаш" хизматининг афзалликлари, хизмат кўрсатиш турлари, таърифлари, яратилаётган имкониятлар, фуқаролар хонадонларига қўриқлаш ускуналарининг бепул ўрнатиб берилаётганлиги ҳамда ойлик тўловлар ҳақида батафсил тушунтиришлар берилмоқда.
Ўтказилган бундай профилактик тарғибот тадбирлари мақсади – жисмоний ва юридик шахсларни шахсий хавфсизлик ва мол-мулкини ишончли қўриғини таъминлаш ҳисобланади.