БАЙРАМ АРАФАСИДА ЯНГИБОЗОР ТУМАНИ ҚЎРИҚЛАШ БЎЛИМИ МАЪМУРИЙ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
Мамлакатимизда кейинги йилларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни ўз вақтида олдини олиш, аҳоли хотиржамлиги ва фаровонлигини таъминлашда барча орган ва ташкилотлар қатори Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимларининг ҳам роли муҳим саналади.
Бу борада ҳуқуқ тартибот органлари ходимларига муносиб шарт-шароитлар яратиш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги байрами арафасида Хоразм вилоятида Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармасининг Янгибозор туманда жойлашган Қўриқлаш бўлими маъмурий биноси замон талаблари асосида таъмирланиб фойдаланишга топширилди.
Бугун замонавий кўриниш касб этган ва янги имкониятларга эга бўлган мазкур икки қаватли бинонинг тантанали очилиш маросимида, Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси раҳбарияти, туман сектор раҳбарлари ҳамда шахсий таркиб иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар ходимларни янги бино билан табриклаб, яратилган шарт-шароитлардан унумли фойдаланиш, халқимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида самарали хизмат олиб бориш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда жисмоний ва юридик шахслар мол-мулкларини ишончли қўриқловини сақлашдек шарафли ишлари ва эзгу ишларида муваффақиятлар тиладилар.
Тадбирда хизмат фаолияти давомида юқори натижаларга эришган бир гуруҳ Қўриқлаш бўлинмаларининг ходимларига фахрий ёрлиқлар, ходимларинг ота-оналарига ташаккурномалар, қимматбаҳо совғалар ҳамда пул мукофотлар тантанали равишда топширилди.Тантанали маросимдан сўнг меҳмонлар бинода яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.