Янгиликлар

1 Сентябрь 2023

Ўзбек халқининг энг азиз байрами – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 32 йиллиги шодиёнаси арафасида, "Қўриқлаш" бош бошқармаси ходимлари томонидан муқаддам хизмат вақтида мардларча ҳалок бўлган жасорат соҳибларининг хонадонларига ташриф буюрилиб, уларнинг оила аъзолари холидан хабар олинди

Халқимизга азалдан ҳар бир яхши кунида бир бирини ёд этиши, ўтганларни хотирлаши анъанага айланган. Айниқса юртимиз мустақиллигини, уни тинчлиги ва мусаффо осмонини асраб авайлаш йўлида мардларча ҳалок бўлганларнинг номи қалбимизда мангу барҳаёт, уларнинг яқинлари эса доимо меҳр-саховат қуршовида.

Куни кеча худди шундай саховат тадбирлари, ҳудудларда "Қўриқлаш" бош бошқармаси тизимларида муқаддам хизмат вақтида мардларча ҳалок бўлган жасорат соҳибларининг хонадонларига ташриф буюрилиб, уларнинг оила аъзолари холидан хабар олинди.

Марҳумларнинг порлоқ хотираси, кўрсатган жасоратлари ёдга олинди ҳамда қўмондон ўринбосарининг байрам табриги етказилиб, байрам совғалари берилди.
Энг азиз айём – Мустақилликнинг 32 йиллиги байрами муносабати билан саховат тадбирлари "Қўриқлаш" бош бошқармаси ходимлари томонидан юртимизнинг барча ҳудудлари бўйлаб ташкил этилмоқда.