Жиззах вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ташаббуси билан куни кеча Ғаллаорол туманида жойлашган “Саъд ибн Абу Ваққос” зиёратгоҳи зиёратчилари учун камондан отиш спорти бўйича қизиқарли машғулотлар ўтказилди.
Тошкент вилоятида “Тасвирий ва амалий санъат” фестивали ўз атрофига санъат ва ҳунармандчиликка иштиёқи баланд бўлган инсонларни бирлаштирди. Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтган ёш иқтидор эгаларининг кўргазмаси шаҳар "Қўриқлаш" бўлими масъуллари ва ёшлар ишлари агентлиги масъуллари кўмагида ташкил этилди.
"ЁШ ГВАРДИЯЧИ" ҲАРБИЙ-СПОРТ МУСОБАҚАСИ ТУМАН БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА
ШАХСИЙ ТАРКИБНИНГ ПСИХОЭМОЦИОНАЛ ҲОЛАТИ МУСТАҲКАМЛАНДИ
УЛАР НОМИ ҚАЛБЛАРДА МАНГУ
Тошкент тумани ҳокимлигида Тошкент вилояти “Қўриқлаш” бошқармаси масъуллари томонидан тумандаги корхона ва ташкилотлардаги идоравий қоровуллик бўлинмаларининг ходимларини жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган йиғилиш ўтказилди.
Куни кеча Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари Ички ишлар органлари ҳамда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси масъуллари билан ҳамкорликда навбатдаги тарғибот ишлари Қўқон шаҳрида яшовчи аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида, шунингдек, кўп қаватли уйлар олдида ҳамда марказий буюм ва деҳқон бозорларида ўтказилди.
Хайру саховат ва шукроналик тимсоли бўлган муқаддас Рамазон ҳайити байрами муносабати билан Сурхондарё вилоятида "Қўриқлаш" бошқармаси тизимида фаолият юритиб, Ватанимиз тинчлиги, фуқаролар осойишталиги йўлида қурбон бўлган марҳум ходимлар хонадонларига ташриф буюрилиб, уларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди.