Янгиликлар

29 Май 2024
Батафсил
БОКС ВА ҚЎЛ ТЎПИ СПОРТ ТУРЛАРИ БЎЙИЧА МУСОБАҚА ЎТКАЗИЛДИ

Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда Спорт бошқармаси билан ҳамкорликда мактаб ўқувчиларининг таътил кунларини мароқли ўтказиш мақсадида бир қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.

29 Май 2024
Батафсил
КУТУБХОНА – ЧЕКСИЗ БИЛИМЛАР УММОНИ

Ходимлар орасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш, уларни бадиий адабиётга кўпроқ йўналтириш мақсадида куни кеча Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари учун Қўқон шаҳрида жойлашган замонавий “Амирий” кутубхонасига ташриф ташкил этилди.

28 Май 2024
Батафсил
ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ КУНИ ДОИРАСИДА МУЛОҚОТЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, турли хилдаги кўнгилсиз ҳолатлар содир этилишининг олдини олиш борасидаги ишлар ҳамда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида Миллий гвардия Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида шахсий таркиб иштирокида профилактик тадбир ташкил этилди.

27 Май 2024
Батафсил
ХОДИМЛАР ИШТИРОКИДА ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Миллий гвардия Сирдарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ва Гулистон ҳарбий прокуратураси билан ҳамкорликда ходимларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, ҳуқуқий билимларини ошириш ва йўл қўйилиши мумкин бўлган интизом бузиш ҳолатларини ҳамда жиноятчиликни олдини олиш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.

27 Май 2024
Батафсил
МУЗЕЙГА ЭКСКУРСИЯ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улардаги ватанимизнинг ўтмиши ва бугуни ҳақидаги тушунчаларни янада ошириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

26 Май 2024
Батафсил
ОИЛА – МУҚАДДАС ҚЎРҒОН. ШУКР ВА САБР УНИНГ УСТУНИ

Куни кеча Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси сафларида хизмат қилаётган ходимларнинг оила аъзолари иштирокида “Оила – муқаддас қўрғон. Шукр ва сабр унинг устуни” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

25 Май 2024
Батафсил
Миллий гвардия минтақавий ўқув марказларида тингловчиларнинг навбатдаги тантанали сертификатлар топшириш тадбирлари бўлиб ўтди

Миллий гвардия минтақавий ўқув марказлари бугун интеллектуал салоҳияти юқори бўлган кадрлар захирасини шакллантиришда муҳим асос бўлиб келмоқда. Белгиланган режа асосида Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги ва Миллий гвардия сафларидаги ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг малакаси ҳам оширилмоқда.

25 Май 2024
Батафсил
САЙЁР ВА ОММАВИЙ ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Хоразм вилояти Шовот туманидаги 17 сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида ҳарбий хизматчи ва ходимлар, уларнинг оила аъзолари, нафақадаги фахрийлар ва бошқа фуқаролар учун сайёр ва оммавий қабул ўтказилди.