Янгиликлар

29 Май 2024

БОКС ВА ҚЎЛ ТЎПИ СПОРТ ТУРЛАРИ БЎЙИЧА МУСОБАҚА ЎТКАЗИЛДИ

Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда Спорт бошқармаси билан ҳамкорликда мактаб ўқувчиларининг таътил кунларини мароқли ўтказиш мақсадида бир қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.

Хусусан, 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Янгиқўрғон тумани “Ёш гвардиячилар” спорт мактабида ўқувчи ёшлар ўртасида бокс ва қўл тўпи спорт турлари бўйича мусобақа ўтказилди.

Ўтказилган мусобақа муросасиз ва қизиқарли баҳсларга бой бўлди. Мусобақа давомида иштирокчилар ўзаро куч синашиш билан бирга тажриба алмашиш ва янги дўстлар орттириш имконига эга бўлдилар. Мусобақа сўнгида кучлилар муносиб тақдирландилар.