Миллий гвардия минтақавий ўқув марказларида тингловчиларнинг навбатдаги тантанали сертификатлар топшириш тадбирлари бўлиб ўтди
Миллий гвардия минтақавий ўқув марказлари бугун интеллектуал салоҳияти юқори бўлган кадрлар захирасини шакллантиришда муҳим асос бўлиб келмоқда. Белгиланган режа асосида Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги ва Миллий гвардия сафларидаги ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг малакаси ҳам оширилмоқда.
Куни кеча Миллий гвардиянинг минтақавий ўқув марказларини навбатдаги тингловчилар тамомладилар. "Қўриқлаш" бош бошқармаси, шунингдек, ИИО ППХ ва ЖТСБ ходимлари малака ошириш ва бошланғич тайёргарлик дастурлари бўйича навбатдаги ўқув курсларини тамомлаб, ўзларининг касбий тайёргарлик йўналишларидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамлади. Шу муносабат билан битирувчиларга тантанали равишда сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирни марказлар раҳбарияти кириш сўзи билан очиб, тингловчиларни ўқув йиғинини муваффақиятли якунлаганликлари билан табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, тинчлик-омонлик, халқимиз осойишталиги йўлида олиб бораётган шарафли ишларида улкан зафарлар тилади.