ХОДИМЛАР ИШТИРОКИДА ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
Миллий гвардия Сирдарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ва Гулистон ҳарбий прокуратураси билан ҳамкорликда ходимларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, ҳуқуқий билимларини ошириш ва йўл қўйилиши мумкин бўлган интизом бузиш ҳолатларини ҳамда жиноятчиликни олдини олиш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.
Бундан ташқари, тадбир давомида пора олиш (бериш) ва унда воситачилик қилиш, фирибгарлик каби содир этилган жиноятларнинг сабабларини таҳлил қилиш, ушбу йўналишларда йўл қўйилган камчиликлар бартараф қилиш, жиноятларнинг оғир оқибатлари тўғрисида ходимларга маълумотлар берилди. Ўтган давр мобайнида хизмат интизомини бузиш ҳолатлари, ходимлар томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликларни олдини олиш чоралари ҳамда уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳақида сўз юритилди.
Тадбир якунида қатнашчилар ўзларининг қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.