МУЗЕЙГА ЭКСКУРСИЯ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улардаги ватанимизнинг ўтмиши ва бугуни ҳақидаги тушунчаларни янада ошириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Навоий вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари учун Навоий шаҳридаги Қатағон қурбонлари хотираси музейига саёҳат ташкил этилди.
Саёҳат давомида ходимлар уруш даврининг асосий воқеалари, вилоятнинг тарихи ҳамда ҳозирги кундаги фаолияти, қадимий экспонатлар ҳақидаги билимларга эга бўлдилар. Бундан ташқари, илмий ходимлар маҳаллий халқларнинг турмуш тарзи ҳақида сўзлаб беришди. Бир олам таассуротлар билан музейларда сақланаётган маданий ёдгорликлар билан танишган ходимлар тарихнинг жонли кўзгусига гувоҳ бўлишди.
Бундай тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад – миллий маданиятимиз, бой тарихий меросларимизни ўрганиш, қолаверса, сўнги йилларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги маълумотларга эга бўлишдан иборатдир.