САЙЁР ВА ОММАВИЙ ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
Хоразм вилояти Шовот туманидаги 17 сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида ҳарбий хизматчи ва ходимлар, уларнинг оила аъзолари, нафақадаги фахрийлар ва бошқа фуқаролар учун сайёр ва оммавий қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг ўринбосари адлия подполковниги М.К.Ниязов, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Марказий девон Юридик таъминлаш ва мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи адлия полковниги И.Т.Турғунов, шунингдек, бошқа мутасадди раҳбарлар иштирок этишди.
Унда ҳарбий хизматчилар, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда ушбу ҳудудда яшовчи фуқароларни қийнаётган муаммолар, таклиф ва мулоҳазалари тингланди. Қабул жараёнида келиб тушган жами 60 та мурожаатлардан 22 та мурожаатлар жойида ҳал этилди, 12 та мурожаатлар юзасидан тушунтириш берилди, 26 та мурожаатлар назоратга олинди.
Ўйлаймизки, мазкур тадбирлар ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг фаровон турмуш тарзини таъминлаш ҳамда сифатли тарзда хизмат олиб боришлари учун дастуруламал бўлади десак муболаға қилмаган бўламиз.