Янгиликлар

26 Май 2024

ОИЛА – МУҚАДДАС ҚЎРҒОН. ШУКР ВА САБР УНИНГ УСТУНИ

Куни кеча Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси сафларида хизмат қилаётган ходимларнинг оила аъзолари иштирокида “Оила – муқаддас қўрғон. Шукр ва сабр унинг устуни” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда масъуллар томонидан мавзу юзасидан маъруза қилиниб, ходимларнинг оила аъзоларига оила бебаҳо бойлик эканлиги, ватан ва юрт равнақи йўлида сидқи дилдан хизмат қилиш эса, шарафли бурч эканлиги, уларнинг турмуш ўртоқлари мана шундай шарафли касбнинг соҳиблари эканлиги, бу шарфни садоқат билан бажаришларида оила аъзоларининг қўллаб қувватлаши ва ёнида туриши муҳим эканлиги таъкидланди. Шунингдек, эр-хотин муносабатларида келиб чиқиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни олдини олишда нималарга эътибор қаратиш зарурлиги ҳақида тўхталиб ўтишди. Тадбир давомида, турмуш ўртоқларининг иш фаолиятига доир қушимча саволлар бўйича алоҳида қабул ташкил этилиб, таклифлари ёзиб олинди.
Куннинг иккинчи ярмида белгиланган режага асосан ходимларнинг оила аъзолари билан Риштон туманидаги “Халқаро ҳунармандлар маркази”га саёҳат ташкилланди. Йиғилганлар ҳунармандчилик сир асрорлари, уста ҳунармандлар томонидан тайёрланган санъат асарлари билан яқиндан танишиб чиқишди.
Ўтказилган бу каби тадбирлар оилавий муносабатларни ижобий томондан тартибга солишда дастуруламал бўлиб хизмат қилади десак муболаға қилмаган бўламиз.