Жойларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, обод ва хавфсиз ҳудудга айлантириш, фуқаролар осойишталиги ва хотиржамлигини таъминлаш, фаровон турмуш тарзини шакллантириш мақсадида Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан тизимли чоралар амалга оширилиб, соҳада амалиётга кенг тадбиқ этиш учун бир қатор қулайликлар, тизимнинг янгича ёндашувлари ташкил этилди.
Сирдарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси Тиббиёт мутахассислари томонидан Гулистон шаҳарлараро "Қўриқлаш" бўлими ходимлари иштирокида жароҳатланганда ташқи қон кетганда ўзига ва сафдошларига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, турникет ҳамда шахсий боғлов пакетидан тўғри фойдаланиш усуллари ва бошқа мавзулар бўйича давра суҳбати ва амалий машғулот ўтказилди.
Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ҳамда Миллий гвардия Қўмондонлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар ҳамкорлигида сайёр қабул ўтказилди.
Самарқанд вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси раҳбарияти, Шахсий хавфсизлик бўлими ҳамда Самарқанд ҳарбий прокуратураси билан ҳамкорликда "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, улар қалбида шукроналик туйғуларини оширишга қаратилган қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Музейлар – тарихнинг сирли хилқатларини ўзида мужассам этган ҳолда халқлар маданиятини, қадриятларини тараннум этувчи маскан ва давлатларни бир-бирларига яқинлаштирувчи кўприк ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ва тингловчилари ўртасида йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиш, йўлларда ҳаракатланиш маданиятини янада ошириш ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига киритилган сўнгги ўзгартириш ва қўшимчалардан хабардор қилиш мақсадида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъуллари ҳамкорликда ўқув машғулоти ўтказилди.
Ўқувчи ёшларнинг ёзги таътил вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг жисмоний ва ақлий салоҳиятларини ошириш, болажонларга яхши кайфият улашиш мақсадида республикамиз бўйлаб болалар соғломлаштириш оромгоҳларида ҳарбий-ватанпарварлик, спорт ҳамда кўнгилочар тадбирлари давом этмоқда.
Миллий гвардия Сурхондарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан Сариосиё туманида жойлашган “Сардор-Парвин” ёзги болалар соғломлаштириш оромгоҳида “Янги Ўзбекистоннинг бахтиёр болалари” мавзусида навбатдаги шиори остида спорт ҳамда кўнгилочар тадбирлар ташкил этилди.