ОММАВИЙ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ҳамда Миллий гвардия Қўмондонлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар ҳамкорлигида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида мурожаати бор ҳар бир фуқаро ва ҳарбий хизматчи, ходим ва уларнинг оила аъзолари билан якка тартибда суҳбатлар олиб борилди. Суҳбат давомида ишга кириш, тиббий хизмат, нафақадаги ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ҳимояси, хизмат жойини кўчириш ҳамда уй-жой масалалари каби жами жами 44 та мурожаат келиб тушди, уларнинг 8 таси жойида ижобий ҳал этилди, 26 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 10 таси назоратга олинган ҳолда мутасаддиларга юборилди.