Янгиликлар

19 Июнь 2024

ҲАМКОРЛИКДАГИ ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ва тингловчилари ўртасида йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиш, йўлларда ҳаракатланиш маданиятини янада ошириш ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига киритилган сўнгги ўзгартириш ва қўшимчалардан хабардор қилиш мақсадида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъуллари ҳамкорликда ўқув машғулоти ўтказилди.
Машғулот давомида маърузачи томонидан, йўлларда ҳаракатланиш давомида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш ўзимиз ва оила аъзоларимиз ҳамда яқинларимизнинг саломатлигини сақлаши, уларнинг кўзлаган манзилларига соғ-саломат етиб олишларини таъминлаши, шундай экан барчадан йўл ҳаракати қоидалари юзасидан етарли билимга эга бўлиш, унга қатъий амал қилиш талаб этилиши, ҳаракат давомида ҳамиша ҳушёр ҳаракатланиш, сергакликни йўқотмаслик, йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига нисбатан маданиятли бўлиш борасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, тадбир иштирокчиларини мавзуга оид ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар берилди.
Шунингдек, тезликни ошириш, йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмаслик ҳамда ўзига ортиқча ишонч билдириш оқибатида юзага келган кўнгилсиз ҳодисалар юзасидан видеофильм намойиш этилиб, бу каби ҳолатлардан ҳар бир ходим ўзига тегишли хулоса қилиши лозимлиги етказилди.