Янгиликлар

21 Июнь 2024

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАРАТИЛГАН ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

Самарқанд вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси раҳбарияти, Шахсий хавфсизлик бўлими ҳамда Самарқанд ҳарбий прокуратураси билан ҳамкорликда "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, улар қалбида шукроналик туйғуларини оширишга қаратилган қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Шаҳар ва туман "Қўриқлаш" бўлимлари билан видеоселектор тарзида ташкил этилган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси доирасидаги навбатдаги тадбирнинг даставвалида кун тартибидаги асосий масалалар юзасидан масъуллар сўзга чиқиб сўзга чиқиб, бугунги кунда ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар, тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида сўз юритди. Шунингдек, хизмат интизомини мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган профилактик тадбирлар ҳақида алоҳида тўхталиб, ходимларга юртимиздаги тинчлик ва осойишталикни сақлаш олий бурчимиз эканлиги таъкидланди.