ХОДИМЛАРНИНГ ТИББИЙ ТАЙЁРГАРЛИК БЎЙИЧА КЎНИКМАЛАРИ ОШИРИЛМОҚДА
Сирдарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси Тиббиёт мутахассислари томонидан Гулистон шаҳарлараро "Қўриқлаш" бўлими ходимлари иштирокида жароҳатланганда ташқи қон кетганда ўзига ва сафдошларига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, турникет ҳамда шахсий боғлов пакетидан тўғри фойдаланиш усуллари ва бошқа мавзулар бўйича давра суҳбати ва амалий машғулот ўтказилди.
Тадбирда ходимларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишда нималарга эътибор қаратиш кераклиги ва тиббий анжомларидан тўғри ҳамда самарали фойдаланиш бўйича маълумотлар бериб ўтилди. Шунингдек уларнинг тиббий билимларини янада ошириш мақсадида видео лавҳалар намойиш этилди.