ЁШЛАРНИ ВАТАНГА САДОҚАТ РУҲИДА ТАРБИЯЛАШ
Ўқувчи ёшларнинг ёзги таътил вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг жисмоний ва ақлий салоҳиятларини ошириш, болажонларга яхши кайфият улашиш мақсадида республикамиз бўйлаб болалар соғломлаштириш оромгоҳларида ҳарбий-ватанпарварлик, спорт ҳамда кўнгилочар тадбирлари давом этмоқда.
Миллий гвардия ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилаётган тадбирларда ходимлар томонидан чиройли кўргазмали ва мусиқий чиқишлари тақдим этилиб, замонавий ҳарбий қурол-аслаҳа кўргазмалари намойиш этилиб, камондан отиш, футбол, шахмат, стол тенниси турлари бўйича маҳорат дарслари ўтказилмоқда.
Ҳарбий оркестр ижросидаги мусиқий намойишлар эса тадбирларга янада кўтаринки руҳ бағишламоқда.