ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ БАХТИЁР БОЛАЛАРИ
Миллий гвардия Сурхондарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан Сариосиё туманида жойлашган “Сардор-Парвин” ёзги болалар соғломлаштириш оромгоҳида “Янги Ўзбекистоннинг бахтиёр болалари” мавзусида навбатдаги шиори остида спорт ҳамда кўнгилочар тадбирлар ташкил этилди.
Айни кунларда сўлим табиат қўйнидаги оромгоҳларда Миллий гвардия томонидан уюштирилаётган бу каби тадбирлар ёшлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга, ватанпарварлик руҳида камол топишларига, ўз истеъдод ва қобилиятларни намоён этишларига хизмат қиляпти.
Тадбир доирасида ёшлар ўртасида спортнинг волейбол, футбол, шахмат-шашка, стол тенниси, камондан отиш ҳамда арқон тортиш турлари бўйича мусобақалар ўтказилгани, ўғил-қизларга олам-олам завқ бағишлади. Якунида фаол иштирок этган ёшларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари туҳфа этилди.