Янгиликлар

28 Июнь 2024
Батафсил
СПОРТНИНГ КЎПКУРАШ ТУРИ БЎЙИЧА "ДИНАМО" БИРИНЧИЛИГИ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Куни кеча Фарғона шаҳрида спортнинг кўпкураш тури бўйича куч тузилмалари ўртасида Динамо биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.

27 Июнь 2024
Батафсил
Миллий гвардия ходимлари ОАВ вакилларини табриклашди

Юртбошимиз томонидан мамлакатимизда олиб борилаётган одилона ва халқпарвар сиёсатни кенг тарғиб этиш ва жамоатчиликка сифатли ва шаффофлик билан етказишда оммавий ахборот воситалари ходимларининг хизмати беқиёсдир. Шу жумладан, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш каби шарафли хизматларини жамоатчиликка етказиш борасида ҳам ОАВ ходимлари фидоийларча ва садоқат билан хизмат қилиб келмоқдалар.

27 Июнь 2024
Батафсил
Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама этилди

Термиз шаҳрида Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ва уларнинг оила аъзоларининг муаммоларини ўрганиш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида мутасадди идоралар вакиллари ҳамкорлигида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

26 Июнь 2024
Батафсил
БИЗ ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИМИЗ

Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларни салбий таъсирлардан сақлаш, энг хавфли жиноятлардан бири ҳисобланган, инсоният томонидан "Аср вабоси" деб, тан олинган гиёҳвандлик иллатига қарши кураш ҳамда ходимларни бу иллат домига тушиб қолишларини олдини олиш олдимизда турган долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

25 Июнь 2024
Батафсил
"БИЗ СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ТАРАФДОРИМИЗ" ШИОРИ ОСТИДА МАЪНАВИЙ-МАДАНИЙ ВА СПОРТ ТАДБИРЛАРИ ТАШКИЛЛАШТИРИЛДИ

Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари "Янги Ўзбекистон ёшлари зиё маскани" ахборот кутубхона маркази билан ҳамкорликда болажонларнинг ёзги таътилларини мароқли ўтказиш мақсадида Наманган вилояти Косонсой туманида жойлашган "Соҳил" болалар дам олиш оромгоҳига ташриф буюришди.

25 Июнь 2024
Батафсил
РЕСПУБЛИКА БОЛАЛАР КУТУБХОНАСИГА САЁҲАТ УЮШТИРИЛДИ

Республика болалар кутубхонаси Тошкент шаҳри марказидаги замонавий ва кўп тармоқли жамоат маскани ҳисобланади. Шу боисдан ҳам ёзги таътил кунларини болажонлар мазмунли ва мароқли ўтказишини таъминлаш мақсадида илк маротаба Миллий гвардия ходимлари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида ушбу зиё масканига саёҳат уюштирилди.

25 Июнь 2024
Батафсил
Тошкент вилоятида ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларини ўрганиш мақсадида навбатдаги оммавий сайёр қабул ўтказилди

Бугунги кунда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Шу ўринда, куни кеча Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармасида Чирчиқ ҳарбий прокуратураси билан ҳамкорликда инспектор-психологлар ҳамда уларнинг оила аъзолари билан сайёр қабул ўтказилди.

24 Июнь 2024
Батафсил
ВАТАНПАРВАРЛИК ТАДБИРЛАРИ ОРОМГОҲЛАРДА ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ёшларнинг ёзги таътил вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг жисмоний ва ақлий салоҳиятларини ошириш мақсадида куни кеча Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан Шеробод туманидаги "Бешбулоқ", "Нефтчи" ҳамда "Вандоб-Бешбулоқ" болалар соғломлаштириш оромгоҳларида навбатдаги ватанпарварлик, спорт ҳамда кўнгилочар тадбирлар ташкил этилди.