Миллий гвардия ходимлари ОАВ вакилларини табриклашди
Юртбошимиз томонидан мамлакатимизда олиб борилаётган одилона ва халқпарвар сиёсатни кенг тарғиб этиш ва жамоатчиликка сифатли ва шаффофлик билан етказишда оммавий ахборот воситалари ходимларининг хизмати беқиёсдир. Шу жумладан, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш каби шарафли хизматларини жамоатчиликка етказиш борасида ҳам ОАВ ходимлари фидоийларча ва садоқат билан хизмат қилиб келмоқдалар.
Шу муносабат билан ҳамда 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан "Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари бир гуруҳ ОАВ ходимлари, жумладан, журналистлар, муҳаррирлар, блогерлар, босма нашриёт ходимлари ҳамда жамият ривожига ўз ҳиссасини қўшаётган соҳанинг фидойиларини байрам билан муборакбод этишди.
Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги, инсон манфаати йўлида жонкуярлик ва жонбозлик кўрсатиб, меҳнат қилаётган Сиз, азиз журналистлар, нашриёт ҳамда ахборот хизмати ходимларига улкан зафарлар тилаймиз.