Янгиликлар

28 Июнь 2024

СПОРТНИНГ КЎПКУРАШ ТУРИ БЎЙИЧА "ДИНАМО" БИРИНЧИЛИГИ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Куни кеча Фарғона шаҳрида спортнинг кўпкураш тури бўйича куч тузилмалари ўртасида Динамо биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.
Беллашувлар аввалида мутахассислар томонидан иштирокчиларга хавфсизлик қоидалари, шартларни бажариш тартиблари тушунтирилди. Шундан сўнг, иштирокчилар қизғин баҳсларга киришдилар. Ўзаро дўстлик, ҳамжиҳатлик ва кўтаринки кайфиятда кечган мусобақа давомида ходимларнинг жисмоний имкониятлари синовдан ўтказилди. Мусобақада жами 6 та жамоа вакиллари иштирок этиб, 100 ва 3000 метрга югуриш, тош кўтариш, арқон тортиш, граната улоқтириш шартлари бўйича ғолиблик учун кураш олиб бордилар. Қизғин ва муросасиз курашларга бой ўтган баҳсларда Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси жамоаси муносиб иштирок этиб, фахрли 3 ўринни қўлга киритди.
Якунда ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан диплом, медал ва қимматбаҳо совғалар топширилди.