Янгиликлар

25 Июнь 2024

"БИЗ СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ТАРАФДОРИМИЗ" ШИОРИ ОСТИДА МАЪНАВИЙ-МАДАНИЙ ВА СПОРТ ТАДБИРЛАРИ ТАШКИЛЛАШТИРИЛДИ

Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари "Янги Ўзбекистон ёшлари зиё маскани" ахборот кутубхона маркази билан ҳамкорликда болажонларнинг ёзги таътилларини мароқли ўтказиш мақсадида Наманган вилояти Косонсой туманида жойлашган "Соҳил" болалар дам олиш оромгоҳига ташриф буюришди.
Ташриф доирасида "Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз" шиори остида маънавий-маданий ва спорт тадбирлари ташкиллаштирилди. Болажонларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш, уларда она-Ватанга садоқат туйғуларини шакллантириш, ҳарбий соҳага бўлган қизиқишларини орттириш мақсадида давра суҳбати ҳамда махсус воситалар ва аслаҳалар намойиши ўтказилди. Ходимлар ижросидаги куй-қўшиқлар дам олувчи ёшларга кўтаринки кайфият улашган бўлса, китобхонлик маданиятини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган китоб ярмаркаси болажонларнинг китоб мутолаасига бўлган иштиёқлари нақадар баланд эканлигини кўрсатиб берди.
Шунингдек, тадбир давомида камондан отиш спорт тури бўйича маҳорат дарси ўтказилиб тадбир иштирокчиларига мерганлик кўникмалари ўргатилди. Ўтказилган тадбирлар болажонларда катта таассурот қолдирди. Бу каби тадбирлар республикамиз бўйлаб давом этмоқда.