Янгиликлар

26 Июнь 2024

БИЗ ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИМИЗ

Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларни салбий таъсирлардан сақлаш, энг хавфли жиноятлардан бири ҳисобланган, инсоният томонидан "Аср вабоси" деб, тан олинган гиёҳвандлик иллатига қарши кураш ҳамда ходимларни бу иллат домига тушиб қолишларини олдини олиш олдимизда турган долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Ходимларни ушбу иллатнинг тарқалишига йўл қўймаслик, гиёҳвандлик оқибатида содир бўлиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олиш мақсадида кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркиби ўртасида Фарғона шаҳар Наркология диспансери масъул ходимлари билан ҳамкорликда "Биз гиёҳвандликка қаршимиз" шиори остида профилактик тадбирлар ўтказилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан, ҳозирги кунда ходимлар орасида гиёҳвандлик воситалари бўлган психофаол дори воситаларини истеъмол қилиш ҳолатларининг учраб туриши, замонавий билим ва касбга эга бўлишлари учун барча шарт-шароитлар яратилиб берилган бўлишига қарамай, наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятларни содир қилишлари ва гиёҳвандлик йўлига кириб кетаётганлиги бўйича аниқ мисоллар келтириб ўтилди.
Албатта мана шундай тадбирлар гиёҳвандликнинг зарарли оқибатлари ҳақидаги тушунтириш-тарғибот ишларининг кўплаб ўтказилиши келгусида ходимларнинг соғлиги, ҳаёти ва келажагини сақлаш йўлидаги муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.