Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама этилди
Термиз шаҳрида Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ва уларнинг оила аъзоларининг муаммоларини ўрганиш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида мутасадди идоралар вакиллари ҳамкорлигида оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Унда Миллий гвардия вилоят бўйича бошқармаси, вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси раҳбарияти ҳамда Термиз ҳарбий прокуратураси масъуллари қатнашди.
Дастлаб раҳбарият томонидан тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтилди. Шундан сўнг, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари мутасадди раҳбарларга ўз савол ва таклифлари, мурожаатларини йўлладилар.
Оммавий сайёр қабулда 300 нафардан ортиқ ходим ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди, улардан турли муаммо ва ҳуқуқий масалаларда мурожаат қабул қилиниб, ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.