Янгиликлар

24 Июнь 2024

ВАТАНПАРВАРЛИК ТАДБИРЛАРИ ОРОМГОҲЛАРДА ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ёшларнинг ёзги таътил вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг жисмоний ва ақлий салоҳиятларини ошириш мақсадида куни кеча Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан Шеробод туманидаги "Бешбулоқ", "Нефтчи" ҳамда "Вандоб-Бешбулоқ" болалар соғломлаштириш оромгоҳларида навбатдаги ватанпарварлик, спорт ҳамда кўнгилочар тадбирлар ташкил этилди.
Унда ўғил-қизлар иштирокида турли спорт эстафеталари, волейбол, стол тенниси, шахмат-шашка, камондан отиш бўйича мусобақалар уюштирилиб, унда ғолиб бўлган иштирокчилар муносиб рағбатлантирилди. Шунингдек, махсус жиҳозлар кўргазмалари, ҳарбий хизматчиларнинг чиқишлари намойиш этилиб, ёшларга кўтаринки кайфият улашилди. Умуман олганда ҳудудларда ёзги таътилдаги ёшлар учун ўтказилаётган бу каби ватанпарварлик тадбирлари болажонларга олам-олам завқ бағишламоқда.