Янгиликлар

16 Ноябрь 2023
Батафсил
ЭЗГУ ИШНИ ҲАР КУНИ ҲАР КИМ ҚИЛИШ КЕРАК!

Қадимдан ота-боболаримиз инсондан ҳамиша яхшилик ва яхши фазилатлар қолади деб барчамизга тарбия бериб улғайтиришган. Яхшилик ва савоб ишни катта-кичиги бўлмайди.

16 Ноябрь 2023
Батафсил
ЎТГАН ДАВР САРҲИСОБИ ҲАМДА КЕЛГУСИ РЕЖАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ

Барчамизга маълумки, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган тизимларида интизом бузилиш ҳолатларини олдини олиш галдаги устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Куни кеча Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида Миллий гвардия марказий девони ва "Қўриқлаш" бош бошқармаси масъул ходимлари иштирокида барча шахсий таркиб билан видеоселектор тарзида хизмат интизоми ва қонунчилик юзасидан учрашув ўтказилди.

15 Ноябрь 2023
Батафсил
МУЗЕЙГА САЁҲАТ - МОЗИЙГА САЁҲАТДИР

Куни кеча Миллий гвардия Андижон вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ҳамда ўқувчи ёшлар учун Андижон вилояти тарихи ва маданияти музейига саёҳат ташкил этилди.

14 Ноябрь 2023
Батафсил
ХИЗМАТ ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ТАРБИЯВИЙ ВА МАФКУРАВИЙ ИШЛАР ҲОЛАТЛАРИНИ ЎРГАНИШ БЎЙИЧА НАВБАТДАГИ УЧРАШУВ

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ўринбосари режа топшириғига асосан "Қўриқлаш" бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари полковник З.И.Бўронов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Қашқадарё вилояти вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси шаҳар ва туман "Қўриқлаш" бўлимлари шахсий таркиби иштирокида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда тарбиявий ва мафкуравий ишлар ҳолатларини ўрганиш бўйича навбатдаги учрашув ўтказилди.

14 Ноябрь 2023
Батафсил
“ТИНЧЛИК – ЭНГ ОЛИЙ ҚАДРИЯТ” МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ

Куни кеча Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси Янгиариқ ва Шовот туманлар "Қўриқлаш" бўлимлари ходимлари учун “Тинчлик – энг олий қадрият” мавзусида давра суҳбати ташкиллаштирилди.

13 Ноябрь 2023
Батафсил
ДАВЛАТ БАЙРОҒИ – ВАТАН ТИМСОЛИ!

Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан Хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарини қўриқлаш бўйича алоҳида батальони шахсий таркиби иштирокида «Муқаддасдир Ватан байроғи!» шиори остида маънавий-маърифий учрашув ўтказилди.

13 Ноябрь 2023
Батафсил
КИБЕРХАВФСИЗЛИК ДОИРАСИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Бухоро вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркиби иштирокида Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси Киберхавфсизлик маркази масъул ходимлари томонидан ўқув семинар ташкил этилди.

12 Ноябрь 2023
Батафсил
ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР ЎРТАСИДА ҚЎЛ ЖАНГИ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Ходимлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни замонавий спорт турларига қизиқишларини ошириш ҳамда профессионал спортчиларни саралаб олиш мақсадида Жиззах шаҳрида яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби залида қўл жанги спорт тури бўйича “Динамо” кубоги учун мусобақа бўлиб ўтди.