ТИНГЛОВЧИЛАРНИНГ МУЗЕЙГА ТАШРИФИ
Миллий гвардиянинг Минтақавий ўқув марказларида таҳсил олаётган тингловчиларининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, Ватанга садоқат ва ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш мақсадида маънавий ва маърифий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.
Жумладан, куни кеча Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази тингловчилари учун Нукус шаҳридаги И.В.Савитский номидаги Давлат санъат музейига саёҳат ташкил этилди. Тадбир давомида тингловчилар музейдаги экспонатларни томоша қилиб, таниқли рассомларнинг, миллий ҳунармандчилик намуналарининг тарихи ҳақида кўпгина маълумотларга эга бўлиб, мазмунли ҳордиқ чиқаришди.
Шунингдек, Миллий гвардия Жиззах минтақавий ўқув марказида хизмат қилиб келаётган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг тарихга оид билимларини янада бойитиш, аждодларнинг бой мероси билан яқиндан таништириш мақсадида Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейига саёҳат ташкил этилди. Ходимлар музейда жойлашган турли хил экспонатлар билан танишиб чиқди ҳамда халқимизнинг бой маданий тарихи ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлишдилар.
Таъкидлаш жоизки, бундай тадбирлар ходимларга миллий ўзликни англаш, буюк тарихимизни чуқурроқ ўрганишларига туртки бўлади.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: